Тошкент кўчаларини кесиб ўтишга қўрқмайсизми? Йўл транспорт ҳодисаларида одатда ким ҳақ - йўловчими ё ҳайдовчи?Йил бошидан 22 июлга қадар Тошкент шаҳрида 660т

  • 6 years ago
Тошкент кўчаларини кесиб ўтишга қўрқмайсизми? Йўл транспорт ҳодисаларида одатда ким ҳақ - йўловчими ё ҳайдовчи?

Йил бошидан 22 июлга қадар Тошкент шаҳрида 660та йўл транспорт ҳодисаси рўй берган.

Содир бўлган ҳодисаларда 93 одам оламдан кўз юмган, 786 нафари турли даражада жароҳатланган.

Расмий статистикага кўра, йўл транспорт ҳодисалари ўтган йилга нисбатан бу йил 9,3 фоизга, ўлим билан якунлаган ҳодисалар 3,1 фоизга , жароҳатланганлар сони 7,4 фоизга камайган.

Аммо, ҳозиргача Тошкент шаҳрининг кўпгина катта кўчаларида пиёдалар йўлаклари, яъни зебра йўлаклари чизилмаган. Ҳайдовчиларга кўра, баъзилари чизилишидан бир ой ўтар-ўтмай, кўринмай қолади.

Йўловчилар эса кўринган "зебра"ларни ҳам кўришни истамайдиган ҳайдовчилардан арз қиладилар.

Йўл Патруль хизмати ҳодими бўлмаса, йўловчи “зебра”да узоқ қолиб кетиши мумкин.

Тошкентлик журналистга кўра, йўловчиларни ҳам тамомила оқлаш ноўрин. Масалан, йирик бозорлар яқинида ерости йўллари бўлишига қарамай, улар белгиланмаган жойдан ўтишга уринадилар. Оқибатда бозорлар атрофидаги йўллар доим тирбанд, ҳамда йўловчи ва ҳайдовчилар учун бирдай хавфли, ноқулайлигича қолмоқда.

Recommended