Қозоқ Лас-Вегасини қураётган Назарбоев танқид остидаЯқин кунларда Қозоғистонда халқаро молия маркази ва фонд биржасини очиш мўлжалланмоқда.Би-би-си мухбири

  • 6 years ago
Қозоқ Лас-Вегасини қураётган Назарбоев танқид остида

Яқин кунларда Қозоғистонда халқаро молия маркази ва фонд биржасини очиш мўлжалланмоқда.

Би-би-си мухбири Стефен Сакурнинг ёзишича, ушбу қадамлар Қозоғистон ҳукуматининг мамлакатини дунёдаги етакчи иқтисодий қудратлардан бирига айлантириш мақсадида кўраётган сўнгги ҳаракатларидан биридир.

Айни пайтда Қозоқ-Хитой чегарасида Хоргос эркин иқтисодий зона жадаллик билан барпо этилмоқда.

Ушбу лойиҳа Хитой ҳукуматининг "Бир белбоғ, бир йўл" лойиҳаси доирасида Буюк Ипак йўлини қайта тиклаш мақсадидаги ҳаракатлардан биридир.

Хоргосни Қозоғистон Лас-Вегаси деб таърифламоқдалар.

У ерда казинолар, кўнгилочар парклар, савдо марказлари бўлади.

Аммо инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Қозоғистон ҳукуматини танқидларга тутиб келмоқда, мамлакатни бугун ҳам СССР парчаланган 1991 йили ҳокимиятга келган Президент Нурсултон Назарбоев бошқараётганини такрорлайдилар.

Инсон ҳақлари фаолларига кўра, мамлакатда инсон ҳуқуқларини топташ ва ўзгача фикрловчилрага қарши репрессиялар сусайгани йўқ.

Қозоғистондан Би-би-си мухбири Стефен Сакур тайёрлаган махсус видео лавҳани томоша қилинг.

Recommended