Мирзиёевга мурожааат қилган имомнинг тақдири номаълум Жума куни Президент Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат билан чиққан Юнусободдаги "Омина" жоме масжидининг и

  • 6 years ago
Мирзиёевга мурожааат қилган имомнинг тақдири номаълум

Жума куни Президент Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат билан чиққан Юнусободдаги "Омина" жоме масжидининг имом хатиби Фазлиддин Шаҳобиддин ўғлининг қаерда экани номаълум қолмоқда.

Би-би-сига маълум бўлишича, жума намозидан сўнг уйига кетган имомни масжидга чақиришган.

Имомнинг Фэйсбукдаги саҳифаси ўчириб ташланган.

Мавжуд телефон рақамлари ҳам ўчган.

Би-би-си Жума ҳутбаси имом Фазлиддин Парпиевнинг Фэйсбукдаги саҳифасида эълон қилинишидан кўп ўтмай, масжид билан боғланган, масжид қоровули имомнинг "банкка кетгани"ни айтганди.

Хабарларга кўра, Фазлиддин Парпиев жума намозидан сўнг ҳам бир муддат масжидда бўлган.

Имомга яқин манбаларнинг айтишича, аср вақтидан аввал масжидга диний идорадан вакиллар ва ДХХ ходимлари келган.

Ходимлар имомни масжидда савол-жавоб қилишган.

Имомнинг хонаси тинтув қилингани ва ва унга нисбатан таҳдидлар бўлгани ҳам айтилмоқда.

Гувоҳлар масжид эшиклари бир муддат ёпилиб, унинг атрофида масжидга бегона бўлган 8 машина кўрилганини айтишади.

Шундан сўнг имом билан алоқа узилган.

Унинг қўйиб юборилгани ёки терговга олиб кетилгани ҳақида маълумот йўқ.

Имомни танийдиганлар унинг тақдиридан хавотир билдиришмоқда.

Фазлиддин Шаҳобиддин ўғли ўз чиқишида соқол ва ҳижоб борасида мусулмонларга бўлаётган тазйиқларни қоралаган ва ҳукуматни виждон эркинлигини таъминлашга чақирганди.

Унинг масжид меҳробидан туриб қилган мурожаати ва Жума ҳутбаси ижтимоий тармоқларда кенг акс-садо берган.

32 ёшли Фазлиддин Шаҳобиддин ўғли Президентга мурожаатида ўзининг бу чиқишидан сўнг ўлим таҳдиди билан рўбарў келиши мумкинлигини айтганди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Recommended