Мирзиёга Озодлик мухлислари ёрдамида янги жигар ўрнатилди. Раҳмат сизларга, азиз юртдошлар!Бухоролик 10 ойлик Мирзиё Баротов трансплантация бўйича хирургик му

  • 6 years ago
Мирзиёга Озодлик мухлислари ёрдамида янги жигар ўрнатилди. Раҳмат сизларга, азиз юртдошлар!

Бухоролик 10 ойлик Мирзиё Баротов трансплантация бўйича хирургик муолажадан эсон-омон ўтиб олди. У Москвага жигар циррози ташхиси билан олиб келинган эди. Тошкентда қўйилган нотўғри диагноз туфайли боланинг аҳволи ёмонлашганидан кейин Баротовлар охирги буюмини сотиб, Москвага трансплантация марказига келганди. Хусусан, Озодлик мухлислари ёрдами билан Мирзиёга унинг отасидан шу йилнинг июнь ойи бошларида янги жигар олиб қўйилди. Боланинг онаси Мадина Баротова уларга ёрдам қўлини чўзган Озодлик мухлислари ва жаҳоннинг турли чеккаларидан ёрдам қилишга шошилган юртдошларига катта миннатдорчилик билдирди.

Recommended