Sizdan Telegram: ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – "Шифокор беморга: Ҳадеб шикоят қилаверсангиз, жиннихонага тиқамиз!" (ВИДЕО)НУКУС. "Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри
  • 6 years ago
Sizdan Telegram: ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – "Шифокор беморга: Ҳадеб шикоят қилаверсангиз, жиннихонага тиқамиз!" (ВИДЕО)

НУКУС. "Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридан ёзмоқдаман. Шифохоналаримизда пуллик ва бепул жойлар бор. Пуллик жойларда чойшаблар тоза, хизмат сифати яхши. Бепул жойларда эса шароит ёмон, шифокорлар ҳам беморларга тузук-қуруқ қарамайди. Ногиронларни эса одам ўрнида кўришмайди.

Шифокорлар менга ҳам аниқ ташхис қўя олмади. Табиийки, ҳаққимни талаб қилдим. Неврология бўлими мудири эса "Агар ҳадеб шикоят қилаверсангиз, жиннихонага тиқамиз!" деб қўрқитди.

Шифохонада Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишонч телефони кўрсатилган экан. Арзимни айтаман деб ишонч телефонига 20 кун қўнғироқ қилдим, биров жавоб бермади! Иложсиз Нукусга – Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига бордим. Дардимга қулоқ солишмади.

Ниҳоят, Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида менга аниқ ташхис қўйишди, даволанмоқдаман.

Нукус шифохонасидаги раҳбарларни ўзгартириш, шифокорларни эса ҳар олти ойда аттестациядан ўтказиб туриш керак".

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
​----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​
Recommended