Sizdan Telegram: ТОШКЕНТ – "Ота-оналарни саргардон қилишдан боғча раҳбариятига не наф?!" (ВИДЕО)ТОШКЕНТ. "Тошкент шаҳри Сергели тумани Қўйлиқ даҳасидан ёзмоқд

  • 6 years ago
Sizdan Telegram: ТОШКЕНТ – "Ота-оналарни саргардон қилишдан боғча раҳбариятига не наф?!" (ВИДЕО)

ТОШКЕНТ. "Тошкент шаҳри Сергели тумани Қўйлиқ даҳасидан ёзмоқдаман. Фарзандим 562-мактабгача таълим муассасасига боради. Боғчанинг орқа дарвозаси катта йўлга қараган бўлиб, светофор ва махсус пиёдалар ўтиш йўлаги борлиги учун болаларни шу ердан олиб кириш қулай ва хавфсиз эди. Яқинда боғчага кўп қаватли уйлар орасидан янги дарвоза очилдию ота-оналарга ноқулайлик келиб чиқди. Кўп қаватли уйлар оралаб анча юриш керак. Айниқса, эрталаб ишга шошилиб турганингизда йўл узоқлиги малол келади. Кириш йўли узоқлигидан барча ота-оналар норози. Ота-оналарни саргардон қилишдан боғча раҳбариятига не наф?! Хавфсиз ва яқин кириш йўлини қолдиришларини сўраймиз".

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
​----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Recommended